Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жамоа ходимларининг соғлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва коллектив руҳини ошириш оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Шу мақсадда, жорий ойдан бошлаб, футбол бўйича Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳафтанинг чоршанба кунлари ўртоқлик учрашувлари ташкил этилмоқда. Бу спорт тадбирлари ходимлар ўртасида жамоавийлик ва рақобат руҳини юксалтиришда ёрдам бермоқда.
Шунингдек, Қўмита раиси кубоги шиори остида бир қатор спорт мусобақалари ҳам ўтказилди. Ушбу мусобақаларда бадминтон, стол тенниси, волейбол каби жамоавий ва шахсий спорт турларида Қўмита ходимлари ва уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этишди.
Мусобақаларда 10 нафар бадминтончи, 8 нафар стол теннисчиси, 15 нафар волейболчи ва 25 нафар шахмат ва шашка ўйинчилари ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Ғолиб ва фаол қатнашчилар совринлар билан тақдирланди, бу эса спортга бўлган қизиқиш ва илҳомни янада оширди.
Рақобат қўмитаси раҳбарияти спорт тадбирларини мунтазам ташкил этиш орқали ходимларнинг саломатлиги ва жамоавий руҳини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Шу тариқа, спорт нафақат жисмоний фаолликни ошираётгани, балки иш жамоаларида ҳам ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.