РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН “РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА”ги ҚОНУНГА ЗИД ҲОЛАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланди. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда бу борада тизимли ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Ҳудудлр кесимида амалга оширилган ишлар
Тошкент шаҳар мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 3450 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситалари ўрганилди. Натижада 1489 та камчиликлар аниқланиб, 295 та расмий огоҳлантириш хатлари берилган ва қолган 520 та қонунбузилиш ҳолатлари профилактик ҳуқуқий тушунтириш ҳамда тавсиялар орқали бартараф этилган.
Жумладан, қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 15 та хўжалик юритувчи субъект “RAHMAT TRAVEL GROUP” МЧЖ, “COMFORT TRAVEL AND ZIYARAH” МЧЖ, “CAMEL TRAVEL”, “PAKSTAMPA”, “VERY NICE RETAIL”, “RITS UNIQUE INC”, “BUYUK YECO SAVDO”, “LEGION CO”, “ENERGOMAX”, “INTER FOOD PLUS”, “HAMKOR REKLAMA SERVIS” ва “AGATA ТУР” МЧЖлар ҳамда ЯТТ “ALLAXVERDIYEV MAMADRIZA YAKUBOVICH”, “FARRUX-ABUBAKR BIZNES” XK ва “KAMILOV AZIZBEK IXTIYOR” oʻgʻliга нисбатан иш қўзғатилиб, бошқарма махсус комиссияси томонидан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Андижон вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан “Умра” тадбирига оид туризм хизматларини реклама қилиниши қонунийлиги юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилди. Натижада 11 та хўжалик юритувчи субъектлар «IHLOS TRAVEL 1», «SALAAM», «SAPFIR BUSTONI»,»ELDE ELEKTRONIK», «Bog’ishamol Gavhari», «Andijon tibbiy diagnostika»,»Real intelect Effect», «Zamon silver»,»ZAYTUN TRAVEL», «SULTON TRAVEL» ва «AR RIZO» МЧЖлар қонун талабларига зид бўлган ҳолатда реклама берганлиги аниқланган. Бошқарма махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, 3 та хўжалик юритувчи субъектларни туманлараро иқтисодий судига даъво аризалари киритилган, бугунги кунда суд ишлари давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси мисолида
Рақобат қўмитаси томонидан жами 1 464 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситаларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Ўтказилган ўрганишлар давомида 6 та корхона – “ISKANDER TOURS”, “DIYOR MARKET KUNGRAD”, “OKS TOURS”, «AMUDARYO TELEVIDENIYESI» МЧЖлар ва АТ “XALQ BANKI”, АТБ “TURON BANK” томонидан реклама қонунчилиги талабларини бузганлиги маълум бўлди.
Бошқарма махсус комиссияси томонидан уларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишларда жами 2 998 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситаларидан 11 та корхонага тегишли яъни “UMNAYA MALIS’HKA” ХТМ, “AZIMED HOSPITAL” ОК, «SAНOAT GILAM» МЧЖ ҚК, ЯТТ “TAIROVA MEXRIНISO KAXRAMOНOVNA” ҳамда “MUHAMMADSODIQ HAKBERDIYEV”, “MEGA HOUSE STROY LYUKS”, “OSIYO XALQARO UNIVERSITETI”, “TURON CONSALT”, “DERA BUKHARA”, «BUXORO INNOVATSION TIBBIYOT INSTITUTI» ва “BUXORO KITOB OLAMI” МЧЖларда реклама қонунчилиги талабларига риоя қилинмаган.
Бошқарма махсус комиссияси томонидан ушбу реклама берувчи субъектларга иш қўзғатилди ва бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 3042 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситаларини ўрганиш жараёнида 1218 та нотўғри жойлаштирилган ёки давлат тилида ёзилмаган ҳамда имловий хатолари бўлган рекламалардаги камчиликлар жойида бартараф этилди.
Хусусан, 6 та ташкилот яъни “Ipoteka-bank” АТИБ Жиззах филиали, “AT Aloqa bank” Жиззах филиали ҳамда “ASIA SCHOOL”, “KARINA KAYU”, “MEXR IS’HONCH UMID” ва “RENDOOR” МЧЖларга реклама қонунчилиги талабларини бузгани учун тегишли огоҳлантириш хатлари берилган. Аммо камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилинмагани боис бошқарма махсус комиссияси томонидан уларга нисбатан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 2 274 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситаларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Ўрганишларда 30 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан яъни “Imkon ta’lim”, “MURODlNl YEDU”, “NAMANGAN FLAMINGO RESTORAN”, “KOKOBANGO”, «CHUST TANHO MMM», “MARMARA TREVAL”МЧЖлар ҳамда “NAMANGAN YANGILIKLARI”,“SHOPIRLAR” ва “AL BUXORIY TRAVEL” телеграм каналлари, шунингдек, 20 дан ортиқ жисмоний шахслар томонидан реклама қонунчилиги талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди ва ушбу субъектларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Хоразм вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 3587 та ташқи реклама воситалари ўрганиб чиқилганда, улардан 1899 таси нотўғри жойлаштирилган, давлат тилида берилмаган ҳамда имловий хатолар билан ёзилгани маълум бўлди ва рекламалардаги камчиликлар жойида бартараф этилди.
Жумладан, 5 та ташкилотга нисбатан яъни “HVARA”, “URGANCH MAFTUN AVIA TREVEL” Х/К “XORAZM ЕLITE TOUR”, “MUSTAFA LYUKS TRAVEL” ва “FLY KHIVA TRAVEL GROUP” МЧЖларга реклама қонунчилиги талабларини бузганлик ҳолатлари бўйича ишлар қўзғатилиб, тадбиркорлик субъектларига уларни бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Қашқадарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 4 028 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситалари ўрганиб чиқилди.Ўрганишларда 13 та корхона («HAMKORLIK – YeLEGANT»,»TERMINAL LOGISTIC», «GLOBAL INNOVATION TRADE», «OQS’HOM PLAZA HOTEL», «KOSON AGRO TRADING» ва «MITTI FARM MED SERVIS» МЧЖлар, «HUMO SAVDO SERVIS» ХК, ЯTT AVLOQULOV SARVAR SULTONOVICH, «ERKIN S’HAYQULOV» ОК, YATT BULAKOV MARUF SIDDIKOVICH, ЯТТ XAITOV RAVS’HAN MUMINOVICH, «ADA-YeLECTRONICS» ХК ҳамда «LAZZAT» ХК) томонидан реклама қонунчилиги талаблари бузилгани маълум бўлди.
Бошқарма махсус комиссияси мазкур ташкилотларга иш қўзғатиб, 9 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берган.
Навоий вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 1 147 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситаларининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Хусусан, 10 та корхонанинг – “NAVBAHOR CHICKEN FOOD”, “CHAS’HMI-NUR NAVOIY”,“NAVOIY PROFESSIONAL PLYUS”, “BIZNES FUNDAMENT”, “NAVOIY COMFORT YELITE SERVICE”, “NAVOIY KOMFORT QURILIS’H SERVIS”, “NAVOIY-FERUZ-FAYZ”, “AZAMAT OIL PLUS” ва “DINOR OIL” МЧЖлар ҳамда “NAVOIY GOLD CHICKEN” ОК томонидан рекламага берилган талаблар бузилган.
Бошқарма махсус комиссияси мазкур субъектларга нисбатан иш қўзғатиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Тошкент вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 1 014 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситалари ўрганиб чиқилди. Мазкур ўрганишларда 905 та реклама воситалари қонун талабларига мослаштирилди.
Шунингдек, вилоятдаги 4 та хўжалик юритувчи субъектларга «ORANGE MEDIA», «X FITNES», «NORTROM TRADE», «IZZA CITY PLAZA» МЧЖларнинг реклама қонунчилиги талабларини бузганлиги маълум бўлди ва белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Фарғона вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган “G POWER” МЧЖ га тегишли бўлган “GARANT” кредит дўкони, «DRINK FER»МЧЖга тегишли бўлган «THE KITCHEN» ресторани, Марғилон шаҳрида жойлашган «MARG‘ILON IS’HONCH» ОКга қарашли бўлган «Is’honch» гилам ювиш корхонаси ҳамда Қўқон шаҳрида жойлашгаn «OBRU-777 SALTS» МЧЖлар томонидан қонун ҳамда қонун ости ҳужжтлар талаблари бузилганлиги аниқланди.
Шунга кўра, “G POWER” МЧЖ, «OBRU—777 SALTS» МЧЖ, «MARG‘ILON IS’HONCH» ОКга нисбатан қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари юзасидан «DRINK FER» МЧЖга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.