Ижтимоий тармоқларда “Glamur Gold” МЧЖ томонидан қурилаётган “Eko Drim” мажмуасидан хонадон олиш мақсадида шартнома расмийлаштирилган бўлишига қарамасдан, қурувчи томонидан IV-йилдан бери аҳолини аладаб хонадонларни эгаларига топширмаяпти…” мавзуида пост қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан юборилган сўров хатига жавобан “Glamur Gold” МЧЖ(Қурувчи) кўп қаватли уй-жой қурилишининг муддати узайиши пудратчи ташкилот томонидан уй пойдевори қурилиши жараёнида кўп миқдорда ер ости суви чиққанлиги, бир йилга яқин вақт оралиғида уни бартараф этиш учун вақт сарфлангани сабабли шу давр мобайнида иш бирмунча тўхтатиб турилганлиги билдирилган.
Ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг Қурилиш низоми ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича берган кўрсатмасига асосан, Посира МФЙ, ТашГРЭС мавзеси 19а-уй бўйича қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилганлиги ва курилиш якуни маълум бир муддатга ўзгарганлиги бўйича барча бадал тўловчиларга эълон ва билдиришнома тақдим этилганлиги, жамиятга ташриф буюраётган барча бадал тўловчилар билан ўзаро тузилган шартномаларга тегишли ўзгартириш киритилиб, уй-жой қурилишини якунланиши 2024 йилнинг 4-чорагига белгиланганлиги маълум қилинган.