Жумладан,
Ш.Шарахметов товар ва молия бозорларида бизнесни ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари, истеъмолчилар ва биржа соҳасида амалга ошириши керак бўлган ишлар юзасидан қонунчилик ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқишни айтиб ўтди.
О.Усмонов бугунги глобаллашув жараёнида ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар билан ҳамкорликда семинар тренинглар ташкил этиш ҳамда жамоатчилик билан ишлаш тизимларни ҳамда жамоатчилик кенгаши фаолиятини янада яхшилаш ва бу борада жамоатчилик вакилларининг фикрини ўрганиш тадқиқ этиш юзасидан, шунингдек, Рақобат қўмитаси фаолиятида коррупсияга қарши курашиш ва унинг келиб чиқиш илдизларини бартараф этиш ҳамда кадрларда коррупсияга қарши курашишда иммунитет шакллантириш қаратилган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, музокара платформасида Жамоатчилик кенгаши иштирокчилари Қўмита масъулларидан ўзлари қизиқтирган савол юзасидан жавоб олишди. Учрашув мунозарали савол-жавоблар билан қизғин руҳда бўлиб ўтди.