Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг референт нархлар рўйхатида ушбу дори воситанинг белгиланган чакана нархи 55891.1 сўм бўлганлиги аниқланди.
Шунингдек, ушбу дори воситаси “АрзонАптека” телеграм бот тизимида 3та дорихонада мавжудлиги маълум бўлди, ҳолат юзасидан Қўмитанинг сўров хати юборилган ва дорихоналардан бундай дори воситаси мавжуд эмаслиги, “АрзонАптека” телеграм ботида эски маълумот кўрсатилганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 6-апрелдаги 185-сонли қарорнинг 2-илова, 3-боб, 10-бандига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 13-февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 189-бандига кўра, нархларни асоссиз равишда ошириш – Савдо қоидаларини бузилиши ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, нарх ошганлиги бўйича харид қилинган дори воситанинг тасдиқловчи ҳужжатлари ва дорихоналарнинг манзили ҳақидаги маълумотни аниқ кўрсатиб мурожаат этган тақдирда Қўмита ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш бўйича чоралар кўришини маълум қилади.