РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқ орқали “Korzinka” ходими томонидан харидорга салат маҳсулотини истеъмолчи хоҳишига кўра белгиланган вазнда тортиб берилмаганлиги ва истеъмолчига нисбатан қўпол муомалада бўлгани” юзасидан танқидий материал қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам савдо шоxобчаси ходими томонидан харидорга маҳсулотни аниқ, яъни истеъмолчининг пулига яраша вазнлаб тортиб беришда муаммо юзага келгани, шунингдек, қўпол муомалада бўлганлиги маълум бўлди. Хизмат кўрсатувчи “ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХК томонидан савдо қоидалари бузилишига йўл қўйган салат бўлими ходимига нисбатан интизомий чора кўрилди. Шунингдек, келгусида бундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун барча сотувчи ходимлар ўртасида суҳбат ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда ўзбекистон республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарори мувофиқ товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик ва харидорга товарнинг, маҳсулотнинг миқдори, вазнини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш талаблари бузиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши белгилаб берилган.