НАРХЛАРНИ АСОССИЗ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ОЛИБ БОРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турларини ўз ичига олган хизмат турларини кўрсатувчи бозор иштирокчилари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида нархларини (тарифларини) тартибга солиш назарда тутилган товарлар (хизматлар) ҳамда Табиий монополия субъектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарнинг 2023 йил давомида фаолияти ўрганилиб, ўрганишлар жараёнида истеъмолчилардан жами 113,4 млрд.сўмдан ортиқ олинган асоссиз даромадлар аниқланди.
Натижада, Ушбу даврда 344 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, 14 482 та истеъмолчиларнинг бугунги кунга қадар 23,3 млрд сўмлик манфаатлари ҳимоя қилиниб, қайта ҳисоб-қитоб қилиниши таъминланган. 87,4 млрд сўмлик истеъмолчилардан олинган ортиқча даромад суммаларини қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳудудий бошқармалар кесимида қаралса энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари (64 та) Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилояти(98 та)да қайд этилган бўлса, энг кўп истеъмолчиларга Жиззах вилоятида (7 033 та) ва Фарғона вилоятида (4 591 та) асоссиз ундирилган маблағлар қайтарилган.
Мазкур давр мобайнида Қўмитага жами 38,0 млрд сўм пул тушуми амалга оширилган бўлиб, шундан 2,6 млрд сўм 2023 йил давомида аниқланган қонунбузарликлар юзасидан ундирилган.
Шунингдек, Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан истеъмолчилардан олинган ортиқча даромад суммаларини қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.