Рақобат қўмитаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашмоқда

Рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари ва “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий экологик шароитни яратиш орқали аҳолининг саломатлик даражасини яхшилаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда бу борада кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий кўчат экиш тадбирларида ҳар…

ГЎЗАЛЛИК ЎРНИГА КУЙИШ. МИЖОЗ СОЧИНИ БЎЯТАМАН ДЕБ КУЙИБ ҚОЛДИ.

Аксарият инсонлар хурсандчилик ва янгиланган кўринишга эришиш умиди билан гўзаллик салони хизматларидан фойдаланади. Бироқ баъзи салонлар томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматларни талаб даражасида деб бўлмайди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ушбу йўналишда мижозларга ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли хизмат кўрсатилмаётгани юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, Тошкентдаги “BEAUTY ZOHAB” гўзаллик салони ходимининг масъулиятсизлиги…

ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОСИНИНГ ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитасига Туркия фуқароси томонидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпаниясининг Анқара–Тошкент рейсида йўловчининг соғлиги учун муҳим бўлган махсус (глютенсиз) овқат етказиб берилмаганлиги таъкидланган. Бундан ташқари, мурожаатда самолёт салонининг санитария-гигиена ҳолати талабга жавоб бермагани – йўловчи ўтирган жойда олдинги рейсдан қолган чиқиндилар мавжудлиги ҳам кўрсатиб ўтилган. Йўловчи чипта сотиб олиш чоғида ўз соғлиғи…

Молиявий пирамидалардан эҳтиёт бўлинг!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқ ва бошқа ахборот ресурсларида эълон қилинаётган рекламаларнинг қонунчилик талабларига мослиги доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда «молиявий пирамида» шаклидаги турли фирибгарлик схемаларига асосланган рекламалар кўпайиб кетди. Одатда бу турдаги фирибгарликлар юқори технологияли компания, истиқболли бизнес ва инновацион лойиҳа каби жарангдор номлар остида…