Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга
Қадрли фарзандларим! Бугун ўз билим ва истеъдоди, куч-ғайратини Янги Ўзбекистон бунёдкори, жонажон юртимизга муносиб фарзанд бўлишдек эзгу мақсадга бахш этишга бел боғлаган сизлар каби навқирон ёшларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатаётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Меҳрибон устозларингиз ва ота-оналарингиз сизларга оқ йўл тилаб турган мана шу қутлуғ кунда мамлакатимиздаги барча мактабларда “сўнгги қўнғироқ”лар жаранглаб, сиз…