Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига

Азиз фарзандларим! Шу кунларда Қатар давлатида футбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, бирйўла финал йўлланмаси ҳамда шу йил ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Жонажон Ўзбекистонимизнинг футбол тарихида биринчи марта эришилган бундай ёрқин ғалабани, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги барча спорт мухлислари, кўпмиллатли бутун…

Геология ва кон-металлургия соҳаларидаги режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, манзилли дастурлар амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 11 миллиард долларга етди. Лекин бу, асосан, қимматбаҳо ва рангли металлар йўналишида бўлиб, саноат учун муҳим минераллар…

Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Ушбу анжуманнинг нуфузи ва кўлами тобора ошиб бормоқда. 2022 йилда ўтган илк форумга 56 мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган бўлса, бу йил 84 та давлатдан қарийб 2 минг 500 киши қатнашиши кутилмоқда. Улар орасида ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар…

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди. Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақамизда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди. Бу…

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари “Made in Uzbekistan” кўргазмаси билан танишдилар

Душанбега ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан биргаликда пойтахт Экспо марказида ташкил этилган Ўзбекистон саноат кўргазмасига ташриф буюрди. Етакчилар “Made in Uzbekistan” бренди остида ташкил этилган павильон билан танишдилар. Унда мамлакатимиз автомобилсозлигининг юқори технологик маҳсулотлари, электр ва қишлоқ хўжалиги техникаси, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа саноат тармоқларининг…

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларда янги тарихий босқични бошлаб берган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Президентларнинг фармонлари билан юксак фахрий унвонларга сазовор бўлган икки мамлакат маданият ва санъат…

Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Элчихонада мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган…

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари кеча Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида тарихий шартнома имзоланганини таъкидлади. Шу маънода, олий даражада эришилган барча келишувлар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан сўзсиз амалга оширилиши…

Ўзбекистон Президенти парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 19 апрель куни ушбу мамлакат Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зокирзода билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Парламентлараро алмашинувни янада фаоллаштириш, кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш ва…

Ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги тараннум этилди

Душанбе шаҳридаги “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик оқшоми” бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон концертни биргаликда томоша қилдилар. Икки мамлакат санъат усталарининг бундай концертлари халқларимиз ўртасидаги абадий ва самимий дўстликни ифодаловчи яхши анъанага айланган. Зеро, меҳр-оқибатли бўлиш, тинч-тотув яшаш – халқларимизнинг азалий орзуси ва…