Сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 4 январь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Сув танқислиги тобора кучаяётган бугунги замонда мамлакатимизда уни қадрлаш, тежаб фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда 472 минг гектар ер томчилатиб ва 48 минг гектари ёмғирлатиб суғоришга ўтказилди, 97 минг гектарда бошқа сув тежовчи технологиялар жорий қилинди.…