“Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х-сессиясида қабул қилинган.
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.
Барча юртдошларимизни ушбу муҳим сана билан табриклаймиз!