Ички бозорда нархлар барқарорлигини ва аҳолини арзон ёқилғи маҳсулоти билан таъминлаш, биржа савдоларида барча иштирокчиларга тенг шароитларни яратилиши, манипуляция ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида:
Жаҳонда нефть нархининг кўтарилиши натижасида, ички бозорда вужудга келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш бўйича ўтказилган таҳлиллар натижасида тегишли таклифлар ишлаб чиқилди. Мазкур таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 январдаги 1-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, биржа савдолари орқали АИ-80 маркали автомобиль бензинини фақат АЁҚШларга сотилиши йўлга қўйилди.
Натижада, 2022 йил 31 январь куни биржа савдоларида 1 тонна АИ-80 маркали бензиннинг ўртача сотилиш нархи 6,9 млн сўмгача (2021 йил 16 ноябрь кунидаги 10,1 млн сўмга нисбатан 46 фоизга) пасайди.
Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 9 баробарга ошди (40 тадан 368 тага) ва етарлича рақобат муҳити шаклланди. 18 мартдан бошлаб шакарни биржа савдоларига кунлик 2 000 тндан кам бўлмаган миқдорда барчага тенг шароитда 1 тнлик лотларда қўйилиши ҳамда бир савдо сессиясида бир харидор томонидан максимал 20 тн шакар сотиб олиниши ҳамда биржа шартномалари бўйича амалдаги 2 фоиз аванс миқдорини 10 фоизгача оширишга кўрсатмалар берилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида, биржа савдоларида шакар маҳсулоти ўртача сотиш нархлари уч савдо куни (18, 24-25 март кунлари) 11 921 минг сўмдан 8 564 минг сўмгача ёки 39 фоизга пасайди.
Чорак якунлари бўйича биржа савдолари юзасидан ўтказилган таҳлиллар натижасида 1 апрелдан бошлаб дизел ёнилғисини кунлик биржа савдоларига қўйиш хажмларининг камида 50 фоизи майда лотларда қўйилиши белгиланди. Бунинг натижасида харидорлар сони ўтган ойларга (март ойининг мос даврида 58 та) нисбатан қарийб икки баробарга ошиб апрель ойида 109 тани ташкил этди.
Шу билан бирга 4 апрелдан бошлаб бир савдо сессиясида бир харидор томонидан максимал 20 тн суюлтирилган газ сотиб олиниши белгиланди. Натижада, март ойининг 24-31 кунлари шаклланган 5070 минг сўм ўртача нарх апрель ойида (18 санага) 11 фоизга арзонлашиб, 4513 минг сўмни ташкил этди.
Шу билан бирга харидорлар сони апрель ойида 441 тани ташкил этиб, ўтган ойлар мос даврига нисбатан (март ойининг мос даврида 260 та) қарийб икки баробарга ошган.