Куксарой қароргоҳидаги икки томонлама тадбирлар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Фахрий меҳмонлар хиёбонига ташриф буюрдилар.
Бу ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия халқларининг дўстлиги, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи сифатида биргаликда дарахт экдилар.
Хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар етакчилари томонидан экилган дарахтлар ҳам ўсмоқда.