Янги таҳрирдаги Қонун 9 та боб ва 49 та моддадан иборат.
Қонунни ишлаб чиқишда масъул идоралардан кўплаб эксперт ва мутахассислар иштирок этган.
Қонунни ишлаб чиқишда халқаро молия институтлари экспертларининг жами 38 та тавсияси инобатга олинди (шу жумладан Жаҳон банкининг 26 та, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 11 та ва Осиё тараққиёт банкининг 1 та тавсиялари).
Ушбу Қонун билан амалда бўлган «Рақобат тўғрисида»ги (2012 йил) ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги (1999 йил) қонунлар бирлаштирилди.