Товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги тўғрисида Рақобат қўмитаси хабари
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Рақобат қўмитаси товар-хом ашё биржаси фаолиятини лицензияловчи ваколатли орган ҳисобланади.
Қўмита томонидан “Hayot birja” АЖнинг товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш бўйича аризаси белгиланган тартибга кўра мазкур соҳани лицензиялаш талаблари ва шартлари доирасида кўриб чиқилиб, жамиятга лицензия тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.