Тошкентда Рақобат қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган Учинчи халқаро маркетинг бизнес-форуми — Ташкент Маркетинг Форум 2025 бошланди. Тадбир Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти томонидан очиб берилди.
Халқаро маркетинг конференцияси доирасида иштирокчилар бизнесни маркетинг ёрдамида ривожлантиришнинг асосий трендлари ва долзарб масалаларини муҳокама қилишади. Тадбирда 70 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий маркетинг соҳаси экспертлари иштирок этмоқда. Форум дастурида беш паралел сессия бўлиб, уларда экспертлар илғор стратегиялар ва муваффақиятли иш тажрибалари билан ўртоқлашадилар.