Рақобат қўмитаси ва унинг 14 та ҳудудий органларида мустақиллик байрами шукуҳи!
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида муносиб кутиб олишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Мустақиллик – мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз бирдамлиги ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Рақобат қўмитаси жамоаси ҳам ушбу қутлуғ айёмни муносиб қарши олар экан, юртимиз равнақи, ҳалол рақобат муҳитини ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолиятини изчил давом эттиради.







