Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида
Сирдарё вилояти мисолида,
Ҳудудий бошқармага жами 294 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 276 та жисмоний шахслар ва 18 таси юридик шахсларга тегишли.
Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 14 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 8 таси ижобий ҳал этилган.
🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 280 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 246 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қуйидаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 201 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 51 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 27 та ҳамда реклама йўналишида 6 тани ташкил этган.
Мазкур мурожаатларни ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 2,5 млрд сўмга яқин маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Тошкент шаҳар мисолида,
Ҳудудий бошқармага жами 2081 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1944 та жисмоний шахслар ва 137 таси юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади.
Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 137 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 129 таси ижобий ҳал этилган.
🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 1944 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1472 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қуйидаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 576 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 1238 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 74 та ҳамда реклама ва бошқа йўналишларда 56 тани ташкил этган.
Мазкур мурожаатларни ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Жиззах вилояти мисолида,
Ҳудудий бошқармага жами 535 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 502 таси жисмоний шахслар ва 33 таси юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади.
Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 36 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 27 таси ижобий ҳал этилган.
🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 499 та мурожаат бўлиб, улардан 404 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қуйидаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 355 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 99 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 40 та ҳамда реклама ва бошқа йўналишларда 5 тани ташкил этган.
Мазкур мурожаатларни ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 70 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Тошкент вилояти мисолида,
Ҳудудий бошқармага жами 808 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 727 та жисмоний шахслар ва 81 таси юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади.
Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 78 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 61 таси ижобий ҳал этилган.
🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 721 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 630 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қуйидаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 336 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 278 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 102 та ҳамда реклама ва бошқа йўналишларда 5 тани ташкил этган.
Мазкур мурожаатларни ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 700 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.