Қўмитанинг судларда республикамизнинг турли ҳудудларида рақобатни таъминлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан,
Навоий вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан “ISSIQLIK MANBAI” ДУКнинг мурожаати асосида ўрганиш ўтказилиб, “HUDUDGAZ NAVOIY” газ таъминот филиали томонидан “ISSIQLIK MANBAI” ДУКнинг Учқудуқ филиали сув иситиш ва иссиқлик маркази қозонхоналарида 2024 йил январь-март ойларида табиий газ маҳсулоти ҳисоблаш воситаларида кўрсатилган ҳажмлардан ташқари жами ортиқча 2,4 млрд сўмдан ортиқ маблағ олганлиги аниқланди. Рақобат қўмитаси томонидан мазкур маблағни “ISSIQLIK MANBAI” ДУКга қайтариш ва молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор чиқарилди. Филиал бу қарордан норози бўлиб, судга даъво аризасини киритди, бироқ суд томонидан филиалнинг аризаси рад этилди ва Рақобат қўмитасининг қарорлари қонуний деб топилди.
Сирдарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида “HUDUDGAZ SIRDARYO” газ таъминоти филиали томонидан суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатилиши соҳасида “Табиий монополиялар тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар талаблари бузилганлиги аниқланди. Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан филиалга 63 млн сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида тегишли кўрсатма берилди. Филиал бу кўрсатмадан норози бўлиб, судга даъво аризасини киритди. Суд жараёнида филиалнинг даъволари асоссиз деб топилиб, суд томонидан ҳудудий бошқарманинг фойдасига ҳал қилув қарори эълон қилинди.
Жиззах вилояти мисолида
“HUDUDGAZ JIZZAX” газ таъминоти филиали томонидан фуқарога 3 млн сўмдан ортиқ асоссиз газ истеъмоли ҳисобланганлиги аниқланди. Қонунбузарлик аниқланганидан сўнг, Рақобат қўмитаси томонидан филиалга огоҳлантириш хати юборилган, бироқ бу ҳолат газ таъминоти филиали томонидан вақтида бартараф этилмаган ва оқибатида ҳудудий бошқарма томонидан Жиззах туманлараро судига “HUDUDGAZ JIZZAX” газ таъминоти филиалига истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво ариза киритилган. Суд томонидан қабул қилинган қарорга кўра, “HUDUDGAZ JIZZAX” газ таъминоти филиали истеъмолчининг манфаатига мос равишда қайта ҳисоб-китоб қилиши шартлиги белгиланди.
Ушбу ҳолатлардан кўриниб турибдики, газ таъминоти филиаллари томонидан содир этилган қонунбузарликлар суд томонидан кўриб чиқилган ва Рақобат қўмитасининг қарорлари тўғри деб топилган.
Каналга уланиш https://t.me/RaqobatGovUz