“NIKA PHARM” МЧЖ, “Astor Alliance” МЧЖ ва “EVRO FARM BIZNES” МЧЖлар томонидан ортиқча олинган маблағлар қайтарилди
Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар таҳлили давомида “NIKA PHARM” МЧЖ, “Astor Alliance” МЧЖ, “EVRO FARM BIZNES” МЧЖлар томонидан дори воситалари нархларини асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан,
➡️ “NIKA PHARM” МЧЖ томонидан( “ГАСТРОМЕГ ЭЗО (Nika Pharm) капсулалари 40 мг №20”);
➡️ “Astor Alliance” МЧЖ томонидан (“Долгит крем 50 г ҳамда Мезим ф 10000 табл. п.о. №20”);
➡️ “EVRO FARM BIZNES” МЧЖ томонидан (БРОВЕНСИН (World Medicine) Сироп 100мл флаконлар”) дори воситасини сотишда белгиланган нархларга риоя этилмаганлиги натижасида жами 100 млн сўмга яқин асоссиз даромад олинган.
Корхоналар томонидан мазкур ҳолат ихтиёрий равишда бартараф этилди. Жумладан, асоссиз олинган даромад мавжудлиги юзасидан Солиқ қўмитасидан келиб тушган маълумотлар асосида ўрганиш ўтказилиб, ортиқча олинган маблағларни қоплаш чоралари кўрилган.
❗️Рақобат қўмитаси дори воситаларини реализация қилувчи тадбиркорлик субъектларини қонунчилик талабларига риоя этишга чақиради. Шунингдек, “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали дори воситаларига қўлланилаётган устамаларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда уларни ихтиёрий равишда бартараф этиш тавсия этилади.








