ФУҚАРОДАН САВОЛ:
⁉️ Қандай дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади?
ЖАВОБ:
Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:
🔘фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;
🔘таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;
🔘Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини;
🔘Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини.
Манба: Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги «Реклама тўғрисида» Қонуни. (https://lex.uz/docs/6052631#6053299)