Мазкур Низомга кўра қуйидаги янгиликлар қайд этилди:
Табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш асосий фаолияти ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг бир қисмида тармоқ инфратузилмасига эга бўлган, шу жумладан, қуйидаги соҳаларда фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилади.
Асосий фаолияти табиий монополия шароитида бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополиялар соҳасида фаолият юритганда табиий монополия субъектлари ҳисобланмайди. Бунда ушбу субъектлар томонидан нархлар асоссиз оширилиши ёки нотўғри қўлланилиши, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ҳуқуқлари камситилишига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари қўлланилади.