Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Lactalis” компанияси раиси Эммануэль Бенье билан учрашди.
Компания дунёдаги сут ва пишлоқ маҳсулотларининг энг йирик ишлаб чиқарувчисидири. Унинг тасарруфида 52 та мамлакатдаги 270 та завод фаолият юритмоқда.
Учрашув чоғида давлатимиз раҳбари компаниянинг Наманганда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.