Мазкур учрашувда Қўмита раиси “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва қонун ости ҳужжатлари талабларига амал қилиниши, қонун билан белгиланган асосий нормалар хусусида фикрлар билдирди.
Учрашув давомида, тадбиркорлик субъектларининг ташқи реклама фаолияти билан шуғулланувчилар лед мониторлар учун ташқи реклама воситаларига электр энергияси учун оширилган тўлов ставкасида тўлаётганлиги ва йўлларга ўрнатилган реклама воситалари юзасидан мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари томонидан табиий газ бўйича БСКларга ажратиладиган лимитларни тоифалаш, электр таъминоти корхонаси томонидан хонадонларга ўрнатилган электр таъминотини ҳисобга олиш ускунасигача бўлган кабеллар таъминотчи корхона томонидан ўрнатилиши масаласида таклифлар берилди.
Мулоқот давомида иштирокчиларнинг биржа савдолари, коммунал соҳа, нархларни тартибга солиш ва реклама соҳаларида билдирган таклиф, муаммо ва ўзларини қизиқтирган саволларга Қўмита раҳбарияти томонидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мурожаатларни жойида ҳал этиш юзасидан тегишлилиги бўйича ижрочилар белгилаб олинди.