Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Шунча одамга 2 та дона касса ишлаяпти Юнусободдаги корзинкада. Менеджерга битта кассани очинглар десам, эшитмаганга олди.” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам Юнусобод мавзесидаги “Korzinka” маркетида куннинг тиғиз вақтларида кассаларда навбатларнинг катталиги маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида “ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХК томонидан харидорлар учун қулай бўлиши учун кассалар фаолияти кучайтирилиб, назоратга олинди.