ФУҚАРОДАН САВОЛ:
– Товарнинг монопол юқори нархи нима?
МУТАХАССИС ЖАВОБИ:
Агар товарни реализация қилиш нархи ҳамда уни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш учун зарур бўлган харажатлар ўртасидаги тафовут жуда юқори бўлса ёки товарнинг сифатини пасайтириш ҳисобидан қўшимча фойда олишга қаратилган бўлса, товарнинг товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланадиган нархи товарнинг монопол юқори нархидир.
Товарнинг нархи товар-хомашё биржа савдолари якунларига кўра шаклланган тақдирда, у монопол юқори нарх деб эътироф этилмайди, бундан устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар иштирокидаги ҳийла-найранглардан иборат ҳаракатлар натижасида шаклланган нарх мустасно.
Мазкур модданинг талаблари экспорт нархларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Товарнинг монопол юқори нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади.