#ЭЪЛОН
Рақобат қўмитаси ҳамда АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP), Республика Товар-хом ашё биржаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22–23 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида “Товар бозорларини тартибга солиш ва фьючерс савдоси” мавзусида халқаро семинар ўтказилади.
Семинарда Рақобат қўмитаси раҳбарияти ҳамда АҚШ Савдо вазирлигининг CLDP дастури халқаро маслаҳатчиси Алеена Насир, халқаро дастурлар бўйича мутахассис Алекса Блек, товар фьючерслари бозори бўйича халқаро эксперт Кевин Пикколи иштирок этиб, товар фьючерслари бозорларининг фаолият юритиш механизмлари, биржа савдолари, ҳисоб-китоб ва клиринг тизимлари, AML/KYC талаблари, мижозларни ҳимоя қилиш, бозор назорати, рискларни бошқариш ҳамда регуляторларнинг бу соҳадаги ўрни ва вазифалари юзасидан тажрибаларни тақдим этадилар.








