Бугунги кунги кунга қадар Қўмитага тадбиркорлик субъектларидан айнан ноҳалол рақобатга оид мурожаатлар сони 113 тани ташкил этмоқда. Ушбу мурожаатлар асосида Қўмитада ташкил этилган Махсус комиссия томонидан 37 ишлар қўзғатилиб, йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай харакатларни такрорламаслик юзасидан хўжалик юритувчи субъектларга тегишли кўрсатмалар берилган.