Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллиги давомида иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш бўйича давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олинганлиги масалалари юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганиш ишлари давомида, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этган «Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш» ДМ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, «Ўрмонқурилиш» ДУК, Қизилтепа тумани ҳокимлиги, Олтинсой тумани ҳокимлиги, Жарқўрғон тумани ҳокимлиги, “Asaka Capital Invest” МЧЖларга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 346-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари юзасидан юқоридаги субъектларга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан белгиланган тартибда қарор ва кўрсатмалар берилган.
Маълумот ўрнида, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 346-сон қарори билан тасдиқланган (Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги) Низомга асосан давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) чоғида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олиниши лозим.