Президент замонавий мактабдаги шароитларни кўздан кечирди
Давлатимиз раҳбари Шайхонтоҳур туманидаги нодавлат таълим муассасасини бориб кўрди. Минг ўринли бу мактаб инглиз тили, шарқ тиллари ва аниқ фанларни ўргатишга ихтисослашган. Муассасада ўқув ва компьютер хоналари, STEM лабораторияси, кутубхона, ошхона, спорт зали, бассейн мавжуд. Мактабдаги ўқув ва машғулотлар мамлакатимизда ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта ҳунарга ўргатиш талабига мос. Махсус жиҳозланган хоналарда ўқувчилар…