Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москвага амалий ташриф доирасида 9 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Президенти Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Ўзбекистон халқининг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси беқиёс. 1941 йилда республикамиз аҳолиси 6 миллион 800 мингдан зиёд кишини ташкил этарди. Уруш бошланиши билан қарийб 2…

Янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқот қилди. Унда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича шу йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдум якунлари ҳақида сўз борди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида янгиланган Конституциямизда барча қатлам манфаатлари…

Янгиланган Конституциямиз Учинчи ренессансни барпо этиш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдаги нутқи   Ҳурматли парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари! Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари! Хабарингиз бор, шу йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида, ҳеч шубҳасиз, том маънодаги улкан тарихий воқеа бўлиб ўтди. Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул…

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

Юртимизда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари рағбатлантирилиб, саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шу кунларда уларнинг бир гуруҳи санаторийларда даволанмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Тошкент шаҳридаги “Chinobod Plaza” санаторийсига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди. Анорбой ота Жалилов, Ашир ота Ўсаров, Антонина Коломенцева, Тўлаган ота Имомов, Аббос ота Аппанов…

Президент “Матонат мадҳияси” ёдгорлигига гулчамбар қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган бу мажмуа халқимизнинг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши ва улкан ҳиссасини ифодалайди. Шу боис боғ ҳар доим, айниқса, байрам кунларида ёшу кексалар билан гавжум. Бу йил ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда.…

Ўзбекистон Президенти ва Россия Президенти икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 8 май куни Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Устувор йўналишлардаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг…

Ўзбекистон Президенти Москвага келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди. Москва шаҳридаги «Внуково» аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Эртага Президентимиз Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари эришилган келишувларнинг бажарилишини кўриб чиқдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Суҳбатда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди. Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Бош вазир Алихан Смаилов давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий…