Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар

Бугун, 24 май куни, “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Сингапур Президенти мамлакатимиз раҳбарига Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва Сингапур делегациясига кўрсатилаётган илиқ қабул учун самимий миннатдорлик билдирди. Бўлажак Ўзбекистон Президенти сайловида катта муваффақиятлар тилади. Ушбу олий даражадаги ташриф икки мамлакат…

Сингапур Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун, 24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини…

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий муассасалар ва давлат идораларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати бўйича тақдимот билан танишди. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 16 февралдаги қарори билан бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича дастур қабул қилинган эди. Унга кўра, жорий йилда ижтимоий соҳа ва давлат идораларида 220 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган. Йиғилишда мутасаддилар шу…

Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг биринчи моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгилаб қўйилди. Бу борадаги энг катта соҳалардан бири таълимдир. Уни изчил ривожлантириш мақсадида, маъмурий ислоҳотлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилди. Тизимни таркибий мақбуллаштириш, замонавий дастурларни…

Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида қатор ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн ҳамроҳлигида шу кунларда Сиань шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмасига ташриф буюрди. Делегациялар икки мамлакатнинг саноат, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, фан, таълим ва инновациялар соҳаларидаги кооперациясига бағишланган стендларни кўздан кечирди.…

Ўзбекистон Президенти Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан шерикликнинг асосий йўналишларини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни тадбирлари доирасида Сиань шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди. Ўзбекистон билан ушбу нуфузли халқаро молия институти ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Кейинги йилларда банк билан муносабатлар жадал суръатда ривожланаётгани – инвестициявий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар портфели…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Хитой” саммитидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Сизлар билан яна кўришиб турганимдан ғоят хурсандман. Ҳамкасбларимнинг фикрларига қўшилган ҳолда, жаноб Раис Си Цзиньпинга “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги биринчи юзма-юз учрашувни ўтказиш ташаббуси ҳамда анъанавий илиқ ва самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор этаман. Хитой Раисига дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири, буюк империя пойтахти бўлган гўзал Сианда бугунги учрашувимизни ташкил…

Ўзбекистон ва Хитой етакчилари ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи 18 май куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралардан бошланди. Учрашув икки мамлакат делегациялари иштирокида Сиань шаҳридаги “Шэньси” қароргоҳида ўтди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин дастлаб давлатимиз раҳбарини самимий қутлаб, мамлакатимизда Конституцияни янгилаш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан дилдан табриклади ва Ўзбекистонда…

Ўзбекистон Президенти Франция тараққиёт агентлиги билан Шериклик дастури муваффақиятли амалга оширилаётганини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Самарқанд шаҳридаги йиллик йиғилишида иштирок этаётган Франция тараққиёт агентлиги бош ижрочи директори Реми Риуни қабул қилди. Янги Шериклик дастури ва “йўл харитаси” доирасида Франция тараққиёт агентлиги билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Бугунги кунда Ўзбекистон агентликнинг етакчи…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини юбилей билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини 70 ёшлик юбилейи билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик…