Президент Самарқанддаги замонавий массив лойиҳаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида «Ширин» массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишди. Бу маҳалла халқаро аэропорт яқинида, Зарафшон дарёси бўйида жойлашган. Сўнгги йилларда Самарқандда амалга оширилган бунёдкорликка муносиб тарзда ушбу ҳудудда замонавий массив қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 389 гектар ер ажратилган. Лойиҳага кўра, массивда кўп қаватли уйлар, мактаб ва болалар боғчалари, поликлиникалар, спорт майдонлари…

Ўзбекистон-Қатар муносабатларида янги саҳифа очган муҳим воқеа

Қатар Амирининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Кеча давлат раҳбарлари Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар. Бугун самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар, икки томонлама муносабатларни янги даражага олиб чиқишга келишиб олдилар. Ташриф доирасидаги тадбирлар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий хайрлашдилар.…

Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амири биргаликда дарахт экдилар

Ўзбекистон-Қатар саммити якунида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқанддаги Конгресс маркази боғида биргаликда дарахт экдилар. Бу Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда янги босқич бошлангани ва етакчиларнинг халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлаш йўлидаги қатъий интилиши рамзидир.

Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди

Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Жумладан, қуйидагилар қабул қилинди: – Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим; – Икки томонлама…

Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амири икки томонлама ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишга келишиб олдилар

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтди. Сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув аввалида Қатар Амири давлатимиз раҳбарига ташриф билан келиш таклифи ҳамда…

Қатар Амирини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида Қатар раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди. Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва…

Қатар Амири Самарқанддаги обидалар билан танишди

Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидаларини кўздан кечирди. Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди. Маълумки, Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек буюк олим ва ҳукмдор сифатида илм-фан ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган. Ўрта асрлардаёқ ноёб…

Қатар Давлати Амири Самарқандга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Самарқанд аэропортида Қатар Амирини Ўзбекистон Президенти кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали…

Президент Самарқандга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бугун давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Мулоқотда Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Қатар Давлати Амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бўлажак олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Бунда, энг аввало, фаол сиёсий…