Ўзбекистон ва Эрон Президентлари икки томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Теҳрон шаҳридаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Эрон Президентига ушбу мамлакатга ташриф билан келиш таклифи ҳамда Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Икки томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.…

Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Теҳрондаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарини Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий кутиб олди. Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Эроннинг давлат байроқлари кўтарилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини…

Ўзбекистон Президенти Эронга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрига келди. “Меҳробод” халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Олий мартабали меҳмонни Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Теҳронга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бугун Эрон пойтахтида давлатимиз раҳбари Президент Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбар оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказади. Бўлажак олий даражадаги музокараларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг…

Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий ташриф билан Эронда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлатимиз раҳбари Теҳрон шаҳрида Эрон Президенти Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Музокараларда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ҳамда устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Абай вилояти ҳудудида рўй берган ўрмон ёнғини оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва қардош Қозоғистон халқига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этди. Табиий офатга қарши курашиш ва унинг…

Ўзбекистон Президентининг Италияга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италия Республикасига тадбирларга бой тарихий ташрифи якунига етди. Давлатимиз раҳбари Римда Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазири Жоржа Мелони билан самарали музокаралар ўтказди. Икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй билан ҳам учрашув бўлиб…

Ўзбекистон Президенти “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги кўргазмасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида шу кунларда Милан шаҳрида ўтаётган “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги халқаро кўргазмаси билан танишди. Давлатимиз раҳбарига Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана ва кўргазма ташкилотчиси – “Sematex” агентлиги раҳбари Эрнэсто Маурэр ҳамроҳлик қилди. “ITMA 2023” – ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган тўқимачилик ва тикувчилик технологияларига…

Президент Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди

Италия Республикасига расмий ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Милан шаҳрида ушбу мамлакатнинг инвесторлари ва йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Италия томонидан Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана, “Италия – Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Жоржо Веронези, шунингдек, Eni, Enel, Pietro Fiorentini, Saipem, Energy System, Imagro Group, HT Holding, Danieli, SACE, Ferroli…

Ўзбекистон Президенти Ломбардия вилояти билан ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди. Италия шимолида жойлашган Ломбардия мамлакатнинг аҳоли сони ва майдони бўйича энг йирик ҳамда иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Вилоят республика ялпи ички маҳсулотининг 22 фоизини таъминлайди ва бу кўрсаткич бўйича Европа Иттифоқида бешинчи ўринни…