Антониу Гутерриш «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Кўксарой қароргоҳида БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга жаҳонда ҳамжиҳатлик ва бирдамликни фаол илгари суриш, ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, мамлакатимиз ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун Ўзбекистоннинг олий давлат мукофотларидан бири – «Олий Даражали Дўстлик» орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари мукофотни топширар экан, А.Гутерришнинг Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги юксак…

Ўзбекистон БМТ ва унинг институтлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Куксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Суҳбат аввалида БМТ Бош котиби давлатимиз раҳбарига Ўзбекистонга келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди. Олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, давлатимиз раҳбари А.Гутерришнинг республикамизга бу галги,…

Ўзбекистон ёшларига байрам табриги

Қадрли ўғил-қизларим! Сиз, азизларни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ айём – Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Биз ўз олдимизга қўйган улкан мақсадларимиз ижобатини, Янги Ўзбекистон келажагини бутун эл-юртимиз қатори сиздек азму шижоатли фарзандларимиз билан боғлиқ ҳолда кўрамиз. Шу боис, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни камол топтириш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида…

БМТ Бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 30 июнь – 1 июль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Кун тартибидан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек,…

Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Миллий етакчининг замонавий Туркманистонни барпо этиш ва жадал ривожлантириш,…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимидаги нутқи

Қадрли ватандошлар! Ҳурматли анжуман иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар! Авваламбор, сиз, азизларни бетакрор қадрият ва анъаналар юрти бўлган Ўзбекистон заминида иккинчи маротаба ўтказилаётган Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиши билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Бугунги тантанамизда ЮНЕСКО Бош конференцияси 42-сессияси президенти Симона Микулеску, АЙСЕСКО Бош директори Салим Муҳаммад ал-Малик, ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Туркий маданият ва…

Зомин – халқаро мақом анжумани мезбони

Жиззах вилоятининг Зомин туманида 27 июнь куни II Халқаро мақом санъати анжумани тантанали равишда очилди. Бу анжуман давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ва биринчи фестиваль 2018 йил Шаҳрисабзда ўтказилган эди. Кейинчалик пандемия туфайли кечиктирилган санъат қурултойи бу йил янгича руҳ ва шукуҳ билан қайтди. Тантанали очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, мақом санъатининг…

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан юртимиз тараққиётини юксалтириш, жонажон Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи…

Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳр ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари…

Зомин технопаркида илк инвестиция лойиҳалари қурилиши бошланди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида иқтисодиёт учун ғоят зарур бўлган корхоналар барпо этилмоқда. Бу янги иш ўринлари очилиши, саноат тармоқлари ривожланиши, пировардида, халқимиз фаровонлиги ошишига хизмат қилаяпти. Жумладан, Жиззах вилоятида сўнгги беш йилда қайта ишлаш саноати ҳажми 1,6 баробарга кўпайиб, ўтган йилнинг ўзида 19 триллион сўмни ташкил қилган. Экспорт ҳажми 2,2 баробарга ошиб, 202 миллион долларга етган.…