Фарғонада саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чоралар белгиланди

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида ўнлаб корхоналар самарали фаолият юритмоқда. Яқинда бу ерда “BNBM Building Materials Central Asia” корхонаси очилди. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида ушбу корхонани кўздан кечирди. Корхонага 30 миллион доллар тўғридан-тўғри хориж инвестицияси йўналтирилиб, йилига 30 миллион квадрат метр гипсокартон ва 4 миллион квадрат метр декоратив гипсокартон ишлаб чиқариш қуввати яратилди. 200 та…

Президент маҳалла аҳли билан самимий суҳбат қурди

Давлатимиз раҳбари Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Хитой маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди. Бу ерда 2 минг 800 нафарга яқин аҳоли яшайди. Одамлар томорқадан унумли фойдаланади. Аёллар тикувчилик билан шуғулланади. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик рўзғорларга барака киритган. Ўндан ортиқ савдо дўконлари, мебелсозлик корхонаси, сартарошхона, тикувчилик ва ҳунармандчилик устахоналарида аҳоли иш билан банд. Шунингдек, ёшларнинг спорт…

Узумчиликда Олтиариқ тажрибаси кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар иқтисодиёти билан танишиш мақсадида 27 июль куни Фарғона вилоятига келди. Ҳар бир ҳудуднинг “ўсиш нуқталари”ни ривожлантириб, одамларга иш ўрни ва даромад манбаи яратиш – давлатимиз сиёсатининг устувор мақсади. Олтиариқ туманида деҳқончилик шундай таянч соҳа. Бу ернинг одамлари маҳсулот етиштириш ва уни экспорт қилишнинг ҳадисини олган. Илгари бу туманда ҳам…

Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Республикада маданият ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича самарали ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг туризм хизматларини диверсификация қилиш, айниқса, маҳаллий ва хорижий туристлар учун экоҳудудлар, тоғ ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарининг имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланган ҳолда экотуризмни ривожлантириш ишларини амалга ошириш зарур. Қолаверса,…

Дўстлар ва ҳамкорлардан самимий қутловлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига унинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда. Хорижий ҳамкорлар мамлакатимиз етакчисини самимий қутлар экан, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда. Табрикномаларда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ва юртимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, Марказий Осиё минтақасида…

Ўзбекистон Президенти БАА Вице-президенти билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқотида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида шайх Мансур Ол Наҳаён давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади. Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг саломи ва…

Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорликнинг ривожланишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Федерация Кенгаши Раиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан дилдан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади. Суҳбатда Ўзбекистон-Россия дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг мустаҳкамланишига хизмат қилаётган парламентлараро мулоқотлар фаол кечаётгани мамнуният…

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Туркия раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта…

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон етакчисини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва катта муваффақиятлар тилади. Суҳбатда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани катта мамнуният…

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Суҳбат аввалида Россия етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади. Давлат раҳбарлари ўзаро…