Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини куни кеча бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклади. Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани мамнуният билан қайд…

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Стратегик ҳамкорлик кенгаши кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг бўлажак йиғилишига биргаликда ҳар томонлама тайёргарлик кўриш зарурлиги ҳақида сўз борди. Суҳбат аввалида Туркия Президенти давлатимиз раҳбарини муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади, сайловчиларнинг овоз беришдаги фаол иштирокини ҳамда Янги Ўзбекистонда…

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотида кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Озарбайжон раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.…

Тожикистон Президенти Ўзбекистон етакчисини сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Тожикистон раҳбари мамлакатимиз етакчисини куни кеча Ўзбекистонда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни…

Туркманистон етакчиси Ўзбекистон Президентини сайловдаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини муддатидан илгари ўтказилган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади. Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётгани…

Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 9 июль куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди. Маълумки, жорий йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирда қабул қилинди. Унда ҳуқуқий, дунёвий ва ижтимоий тамойиллар янада…

Ўзбекистон Президенти ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди. Ҳиндистон томонининг раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф,…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши мажлисидаги нутқи

Ҳурматли раис! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида барча иштирокчиларни самимий қутлашдан мамнунман. Ҳиндистон Республикаси Бош вазири жаноб Нарендра Модига бугунги учрашувимизни ташкил этгани учун билдирилган барча миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Ҳиндистоннинг ШҲТга биринчи раислиги муваффақиятли бўлганини қайд этамиз. Самарқанд саммитида эришилган келишувларга мувофиқ кўп қиррали ҳамкорлигимиз жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб ўтмоқчиман.…

Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Саммит кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Учрашув якунида ШҲТ давлатлари раҳбарлари томонидан…

Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек билан 3 июль куни бўлиб ўтган учрашувида бўлажак президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари ЕХҲТ билан конструктив мулоқот, фаол алмашинувлар, очиқ ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини…