Ўзбекистон ва Озарбайжон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди. Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари дини бир, қадриятлари, анъаналари, тили ва маданияти ўхшаш бўлган халқларимиз ўртасидаги муносабатлар…