Самарқанд туманида қурилаётган мажмуада 10 мингга яқин иш ўрни бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди. Унинг ҳудуди 37 гектар. Бу ерда умумий қиймати 2 триллион 79 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан биринчиси – автомобиллар эҳтиёт қисмлари бозори яқинда ишга туширилади. 11 гектарни эгаллаган савдо дўконларида 3 мингта иш ўрни яратилади. Айни пайтда…