Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувининг барча иштирокчиларини чин қалбимдан қутлайман. Авваламбор, анъанавий илиқ қабул ва тадбирни юксак даражада ташкил этгани учун Тожикистон Республикаси Президенти ҳурматли Эмомали Шарипович Раҳмон номига билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Бугунги учрашувимизда Озарбайжон Республикаси Президенти ҳурматли Илҳом Ҳайдарович Алиевни кўриб турганимдан хурсандман. Сизнинг иштирокингиз минтақа мамлакатларининг Озарбайжон…

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Олий даражадаги келишувлар ижросининг амалий жиҳатларига, энг аввало, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрига келди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон етакчиси Тожикистон Президенти билан музокара ўтказади ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти Душанбега жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14 сентябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти икки томонлама музокаралар ўтказиши ва бошқа тадбирларда…

Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни электрон ҳукуматни ривожлантириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий хизматлар жадал рақамлаштирилмоқда. Яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида бу борадаги истиқболлар белгиланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукумат рейтингида ТОП-30 таликка кириш вазифаси қўйилди. Маълумки, бу рейтинг (e-Government Development Index) мамлакатларда соҳа ривожини…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14-15 сентябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрида бўлади. Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг бешинчи учрашуви кун тартибидан минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика,…

Йўл хўжалиги соҳаси янгича ёндашув асосида ривожлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни йўл хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Сўнгги 6 йилда мамлакатимизда йўллар қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошган. Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд махсус техника харид қилинган. Булар орқали 65 минг километр йўллар қурилган ва таъмирланган. Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ҳам…

Ўзбекистон Президенти этноспортни оммалаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашув аввалида Билол Эрдоған Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Илк бор Хива шаҳрида дунёнинг…

Халқаро этноспорт фестивали иштирокчиларига

Ҳурматли фестиваль қатнашчилари! Қадрли дўстлар! Хонимлар ва жаноблар! Барчангизни бутун дунёда очиқ осмон остидаги музей сифатида шуҳрат қозонган, кўҳна ва бетакрор Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалининг очилиши билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Юртимизда биринчи бор ўтказилаётган ушбу анжуманда ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ҳамда унга аъзо давлатлар вакиллари, шунингдек, 63 та мамлакатдан қарийб 930 нафар…

Саноат маҳсулотларини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 8 сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Иқтисодиётга инвестиция ва илғор технологиялар фаол жалб этилаётгани натижасида саноат изчил ривожланмоқда. Жорий йилнинг етти ойида юртимизда саноат маҳсулотлари ҳажми 5,7 фоизга ўсиб, 345 триллион сўмга етган. Бу кўрсаткич электр техникаси саноатида 46 фоиз,…