Аҳолига муносиб турмуш шароитлари яратиш — ислоҳотларнинг асоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида 24 октябрь куни Қашқадарё вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари бутун фаолияти давомида ҳар бир соҳа бўйича бевосита жойларга чиқиб, халқ билан мулоқот қилиб, аҳоли ҳаётидан келиб чиқиб иш юритади. Мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлардан асосий мақсад — қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш, туманларни саноатлаштириш, иш ўринларини кўпайтириш, ижтимоий…

Президент Қашқадарёда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунигача ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиш кўзда тутилган.

Ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш, озиқ-овқат экинларини экиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳудудий ва ижтимоий дастурларда ичимлик суви таъминоти алоҳида ўрин эгаллайди. Бу борада хизмат сифатли ва доимий бўлиши учун нарх мутаносиблиги муҳим. Таҳлилларга қараганда, бугунги кунда 1 куб метр ичимлик суви…

Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)  администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Делегация Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг вазирлар даражасидаги тараққиёт масалалари бўйича учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турибди. Конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистонда USAID билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш, таълим,…

Ўзбекистон халқига байрам табриги

Муҳтарам ватандошлар!  Сиз, азизларни жонажон юртимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ҳеч шубҳасиз, азалий қадриятларимиз гултожи бўлган она тилимиз асрлар синовидан безавол ўтиб келаётган буюк ва бебаҳо маънавий бойлигимиздир. Мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш масаласини биз…

2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари ҳамда тармоқ ва ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш, харажатларини оптималлаштириш бўйича ҳар бир соҳа, тармоқ ва ҳудудлар кесимида мавжуд захира ва имкониятлар атрофлича таҳлил қилинди. Аввало, йирик саноат тармоқларида харажатни қисқартириш орқали таннархни камайтириш бўйича аниқ…

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши иштирокчиларига

Ҳурматли Хавфсизлик кенгашлари котиблари! Муҳтарам Бош котиб! Ҳурматли делегация аъзолари! Туркий цивилизация марказларидан бири бўлган Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари иккинчи йиғилишининг барча иштирокчиларини чин қалбимдан қутлайман. Аввало, сизларнинг тимсолингизда ҳамкасбларим – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларига ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромимни ҳамда Ўзбекистон раислигини қўллаб-қувватлаганлари учун самимий миннатдорчилигимни…

Эришилган иқтисодий кўрсаткичлар ва келгуси прогнозлар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 9 ойида эришилган иқтисодий натижалар, йил якунигача кутилаётган кўрсаткичлар ва 2024 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар муҳокама қилинди. Жорий йилнинг 9 ойида мамлакатимиз иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсди. Жумладан, саноат 5,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз, хизматлар 12,1 фоизга ошди. Жаҳон бозорлари ва логистикадаги мураккабликларга қарамай, экспорт 23,5 фоизга ошиб, 17,7 миллиард долларни…

Ўзбекистон Президенти Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси билан учрашди

Хитойга ташриф тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Ван Хунин билан учрашув ўтказди. Суҳбатда Хитой томони давлатимиз раҳбари “Макон ва йўл” учинчи халқаро форумида илгари сурган муҳим ташаббусларни юксак баҳолади ва бунинг учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва…

Ўзбекистон Президенти Яшил ипак йўли доирасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилиш маросимида ҳамда “Инсон ва табиат уйғунлиги йўлида “Яшил ипак йўлини” биргаликда барпо этиш” мавзусидаги ялпи йиғилишида иштирок этди. Хитой вице-президенти Хань Чжэн модераторлигида ўтган саммит ишида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, давлат ва ҳукуматлар етакчилари, молиявий…