Ўзбекистон Президенти ИҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди. Бирлашма доирасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу кўп томонлама тузилмалар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, савдо, транспорт, инвестициялар, инновациялар, экология, туризм соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш…