Олий Бош Қўмондон ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қўшинларнинг жанговар салоҳияти ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини янада юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Мазкур қисмда ҳам ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш учун барча шарт-шароит яратилган. Ўқув бинолари, маънавият ва маърифат хоналари, спорт…

Президент маҳалладаги одамларнинг даромади ва саломатлиги билан қизиқди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Сариосиё туманидаги Себзор маҳалласида бўлди. Бу ерда 7 минг 600 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Тўртта корхона, йигирмадан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида шу ерлик ёшлар доимий иш билан банд. Маҳалла аҳли асосан боғдорчилик, чорвачилик ва сабзавотчилик билан шуғулланади. Ўттиздан ортиқ деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда.…

Сурхондарёда ичимлик суви лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди

2021 йилда Термизда бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятида ичимлик суви билан боғлиқ муаммога алоҳида тўхталган эди. Ўша пайтда ҳудудда марказлашган тармоқлар орқали ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 60 фоиз атрофида эди. Президентимиз бу борада “Тўпаланг” сув омбори улкан ва тоза манба эканини таъкидлаб, уни аҳолига етказиш бўйича лойиҳа тайёрлаш вазифасини қўйган эди. Ҳақиқатан…

Сариосиёда “Зарчоб-3” кичик гидро электр станцияси қурилиши бошланди

Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари кўпайтирилмоқда. Жумладан, гидроэнергетикада бир оқим орқали кўп марта “яшил энергия” ҳосил қилиш мумкин. Шу боис Президентимизнинг 2017 йил 17 октябрдаги қарорига мувофиқ, Тўпаланг дарёсида кичик электр станциялари ҳам қурилди. Хусусан, 2020 йил декабрда 37 мегаваттли “Зарчоб-1” ҳамда 2021 йил сентябрда 38 мегаваттли “Зарчоб-2” ГЭСлари ишга туширилди. Бугунги кунда уларда 48…

Тўпаланг ГЭСдаги модернизация ишлари кўздан кечирилди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг гидроэлектр станциясига бориб, модернизация ишларини кўздан кечирди. Мамлакатимиз ҳам иқтисодий, ҳам аҳоли сони жиҳатидан ўсиб, энергетика қувватларига талаб йилдан-йилга ортмоқда. Буни таъминлаш мақсадида давлатимиз томонидан барча манбалар ишга солинмоқда. Жумладан, гидроэнергетикани ривожлантиришга катта урғу берилаяпти. Сўнгги йилларда 19 та янги гидро электр станция барпо этилди, 13…

Сурхондарёда йирик газ-кимё мажмуаси қурилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бўлиб, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди. Бу ерда газ кони бир неча ўн йиллар олдин топилган. Бироқ географияси мураккаб бўлгани, ўша пайтда замонавий технология ва маблағ бўлмагани учун ҳеч ким ўзлаштиришга ботинолмаган. Шавкат Мирзиёевнинг қатъияти билан бу борада амалий қадамлар ташланди. Давлатииз раҳбари 2019 йил…

Аждодлар мероси тинчликни қадрлашга ундайди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Дастлаб буюк олим Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳдан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Уламолар билан суҳбатда бугун дунёда турли низо ва урушлар бўлаётгани, бегуноҳ инсонлар қони тўкилаётгани афсус билан қайд этилди. Бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик қадрини янада теран англатиб,…

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига

Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман. Биз Янги Ўзбекистонда инсон қадри ва манфаатларини таъминлашни ўз олдимизга эзгу мақсад қилиб қўйган эканмиз, бу йўлда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши табиийдир. Айни шу мақсадда…

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини муваффақиятли таъминлаш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш…