Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш борасидаги навбатдаги қадамларни келишиб олдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни БААга амалий ташриф доирасида Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашди. Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил сентябрь ойида Самарқандда ўтган учрашув келишувларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдодаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди.…