Форишдаги корхона саноат кластерига айланди
Президент Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Биринчи манзил Фориш туманидаги “Basalt Uzbekistan” кластери бўлди. Фориш ҳудуди бўйича вилоятда энг катта туман. Лекин ердан фойдаланиш самарадорлиги анча паст эди. Адир ва яйловларда, асосан, чорва боқилиб, саноат корхонаси йўқ эди. Етти йил аввал Форишга саноат кириб келди – Олмоссой конидан базальт тошини қазиб…