Гулбозор маҳалласида туризм кўчаси очилди
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Гулбозор маҳалласида бўлди. Ҳар бир маҳалланинг ўзига хос анъаналари ва имкониятлари бор. Улар “ўсиш нуқтаси”га айлантирилиб, иш ўринлари очиш ва аҳоли даромадларини ошириш манбаи сифатида ривожлантирилмоқда. Гулбозор Тошкентнинг тарихий қисмида, Чорсу бозори ёнида жойлашган. Бу ерга йилнинг барча мавсумида хорижий туристлар кўп келади. Шу боис ҳудуд…