Лалмикор маҳалласида бозорбоп резаворлар етиштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Лалмикор маҳалласида бўлди. Бу ерда 3 минг 700 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳалла обод қилинган, йўл четлари ва бўш майдонларга “Яшил макон” дастури доирасида кўчатлар экилган. Маҳалла деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган. 668 та хонадоннинг барчасида томорқа бор. Шунингдек, аҳолига деҳқончилик қилиш учун 126 гектар ер ажратилган. Ўзбекистон Республикаси…