КОНСТИТУЦИЯ ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИДИР

КОНСТИТУЦИЯ ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИДИР Конституция жамиятда кечаётган воқеликни, демократик ислоҳотлар йўлида қўйилган мақсадларни акс эттириши ва халқ манфаатларига хизмат қилиши лозим бўлган асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун шу мавзуда тарғибот тадбири ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва…

Давлат қулай инвеститсиявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди

Давлат қулай инвеститсиявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди. Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади. Монополь фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 67-модда (https://youtu.be/dw5KTCnSjk8)

Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади

Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади. Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан…

Марказий Осиё янги давр остонасида

Марказий Осиё ўз тараққиётининг янги, тарихий аҳамиятга молик босқичига қадам қўймоқда. Бугун биз чинакам бирдамлик босқичига ўтяпмиз. Бизнинг минтақамизда узоқ йиллар давомида илк бор биргаликда олдинга қараб боришимиз учун пойдевор бўлиб хизмат қилаётган ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурмат муҳити шаклланмоқда. Бу — ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган жараён эмас, балки умумий тақдири ва биргаликда тараққий…

Рақобат қўмитаси томонидан “Истеъмолчи мурожаати” янги электрон тизими жорий этилди

#Истеъмолчи_мурожаати Рақобат қўмитаси томонидан “Истеъмолчи мурожаати” янги электрон тизими жорий этилди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Рақобат қўмитаси томонидан «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизими яратилди. Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини оширишга қаратилган мазкур “Fair tech” ягона ахборот…

Фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик

Жорий йилнинг 10-октабр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Рақобат қўмитаси раиси Ҳ. Турахужаев иштирок этиб, қўмита томонидан фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Ўз нутқида Ҳ. Турахужаев, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Тошкент шаҳар истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш маркази билан ҳамкорликда ижтимоий буюртма асосида…

Эълон

Эълон Жорий йилнинг 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро тадбирда Рақобат қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан нутқ сўзлайди. Ушбу бўлиб ўтадиган тадбирга барча ОАВлар ҳамда журналист ва блогерларни таклифф этамиз.

Жорий йилнинг 1 август куни Қўмита раиси бошчилигида жорий йилнинг ўтган вақтида амалга оширилган ишлар ва бундан кейинги бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар…

Жорий йилнинг 1 август куни Қўмита раиси бошчилигида жорий йилнинг ўтган вақтида амалга оширилган ишлар ва бундан кейинги бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар танқидий руҳда кўриб чиқилди. Унда Қўмита марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда 14 та ҳудудий орган раҳбар ва ходимлари…

-Электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини алмаштириш чоғида нималарга эътибор қаратиш керак?

Айтиш керакки, бу борадаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 4 май куни 3005-сон билан рўйхатга олинган “Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги Низом”да мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, унинг: 13-бандида истеъмолчилардаги мавжуд ҳисобга олиш приборларини, шу жумладан, индукцион, газ температураси…

Ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар, корхона ва ташкилотлар диққатига!

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан ҳар ҳафта товар бозорларининг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлил натижалари ўз ресурслари (https://t.me/RaqobatGovUz) орқали эълон қилиб борилмоқда. Эндиликда, нафақат умумий бозор кўрсаткичларини, балки сизни қизиқтирган маҳсулот ва йўналишлар бўйича ҳам алоҳида таҳлил ишлари олиб борилади. Ушбу таҳлил натижалари орқали: ➡️ Ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар —…