Қўмита вакиллари ICTWEEK Uzbekistan 2026 доирасида Future Intelligence Forum’да иштирок этдилар
2026-йил 23-сентабр куни Рақобат қўмитаси вакиллари ICTWEEK Uzbekistan 2026 халқаро ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган «Future Intelligence Forum«да иштирок этди.
🔻 Рақамли иқтисодиёт, замонавий технологиялар ва сунъий интеллект даврида давлат бошқаруви масалаларига бағишланган форум доирасида Қўмита раисининг ўринбосари Ф. Карабаев «Сунъий интеллектни ким назорат қилади? Рақобат, рақамли суверенитет ва давлатнинг янги роли» мавзусидаги тақдимот билан сўзга чиқди.
Маъруза ва ундан кейинги панел муҳокамаси давомида сунъий интеллектни ривожлантириш эркинлиги, давлатнинг роли, рақамли бозорларда рақобатни таъминлаш ҳамда Ўзбекистоннинг рақамли суверенитетини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, инновацияларни ортиқча тартибга солиш тўсиқларисиз ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, рақобат муҳитини сақлаб қолиш, шунингдек, алоҳида булутли инфратузилма етказиб берувчилари, сунъий интеллект моделлари ва технологик платформаларга қарамликни камайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Future Intelligence Forumда иштирок этиш халқаро экспертлар ва технологик ҳамжамият вакиллари билан фикр алмашиш, сунъий интеллектни тартибга солиш бўйича замонавий ёндашувлар билан танишиш ҳамда технологик ривожланиш, соғлом рақобат ва рақамли суверенитетни уйғунлаштиришнинг амалий механизмларини муҳокама қилиш имконини берди.
Тақдимотнинг асосий мақсадларидан бири сунъий интеллектни ривожлантириш очиқ рақобат шароитида амалга оширилиши, янги иштирокчиларнинг бозорга кириб келиши ва ўз технологик ечимларини ривожлантиришига имкон яратиши лозимлиги таъкидланди.








